tgoop.com/oriftolib/1217
Last Update:
Мана: вергул керакми ёки йўқ?
Мана сўзидан кейин вергул ишлатиладиган ҳолатлар ҳам, ишлатилмайдиган ҳолатлар ҳам бор. Бу масалани изоҳли луғат, ҳозирги ўзбек адабий тили йўналишидаги китоблардан ўрганиб чиқдим. Топган маълумотларим асосида қуйидаги хулосалар ҳосил бўлди.
Вергул керак:
1️⃣ Мана сўзи алоҳида таъкидни билдирганда:
Мана, бошқарма план бўлимида уни роса қизартиришди.
С. Аҳмад, Бош оғриғи.
2️⃣ Мана сўзида кўрсатиш маъносидан кўра таъкид маъноси кўпроқ ифодаланган ўринларда ҳам вергул қўйиш мантиқан тўғри бўлади:
Мана, сўраган китобингизни олиб келдим.
Вергул керак эмас:
1️⃣ Сўзловчининг қўлида ёки яқинида турган жонли ёки жонсиз предметни, бўлаётган ёки бўлиб ўтган воқеа, ҳодисани кўрсатишда ишлатилганда:
Мана сўраган китобингиз. Мана кечаги айтган ўртоғим. Бу масалани мана сен яхши биласан.
2️⃣ Сўз кўрсатиш олмошлари олдида келганда:
Мана бу ерда катта мактаб қурилади. Олим мана шу масала юзасидан маъруза қилмоқчи.
3️⃣ Ундов гапда ҳайрат, киноя, таажжуб каби маъноларни билдирганда:
Ана ҳусну мана малоҳат! Мана бамаънилик! Мана илму қобилият!
Мирмуҳсин, Меъмор.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1217