tgoop.com/oriftolib/1477
Create:
Last Update:
Last Update:
Энг қийин иш
Комиллик масаласига қизиқадиган тўрт талаба гапирмасликка келишиб олди. Чунки ортиқча сўздан тийилиш комилликнинг энг муҳим белгиларидан бири эканини яхши билишарди-да. Кун бўйи бунинг уддасидан чиқишди. Бироқ...
Кеч тушиб, дарсхонадаги мойчироқ хиралаша бошлади, охири атрофни кўз илғамайдиган бўлиб қолди. Шунда талабалардан бири чидай олмай, ётоқхона ходимларига бақирди: “Чироқни тузатасизларми-йўқми!”
Иккинчи талаба ўртоғи гапириб юборганидан ажабланди:
– Биз гапирмасликка келишгандик-ку, – деди у.
– Эҳ, аҳмоқлар! – деди учинчи талаба. – Нимага гаплашяпсизлар?
– Биргина мен жим ўтирибман, – деди ғурур билан тўртинчи талаба.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1477