tgoop.com/oriftolib/970
Create:
Last Update:
Last Update:
Халтура
Бу сўз ўзбек тилида тартибсиз равишда, юзаки қилинадиган хом ишни билдиради. Бизга рус тилидан ўтган, асли лотинча chartularium сўзидан.
Насронийлар одатига кўра, руҳоний арвоҳларга дуо қилаётганда ўқийдиган хотирлаш рўйхати лотинчада шу сўз билан аталган. У рус тилига ўзлашган дастлабки пайтлар – XV асрда шу маънода қўлланган бўлса, XVII аср охирига келиб марҳумни хотирлаш ва дафн маросими маъносида ишлатила бошлаган. Кейинроқ текин овқат маъносини касб этган. Бунга маросимларда таом улашилгани сабаб бўлган, менимча.
Хом-хатала, чала иш маъносига эса XX аср биринчи ярмида эга бўлган. Фасмер луғатида айтилишича, бу мазмунда дастлаб театр аҳли орасида жаргон сифатида ишлатилган. Кейинчалик халқ тилига кўчган.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/970