tgoop.com/shahnozxon/4186
Last Update:
Президент аёллар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш бўйича дастурни имзолади.
Бу узоқ кутилган ва зарур дастур бўлиб, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева дастур ижроси шахсан ўз назорати остида бўлишини айтди.
Аёллар орасида энг кўп аниқланадигани — кўкрак бези саратони. Бундан ташқари бачадон бўйни саратони ҳам бор. Агар бачадон бўйни саратони эрта аниқланса, 70 фоиз ҳолларда беморнинг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкин экан.
Президент ёрдамчиси ўз саҳифасида бу бўйича тегишли дастур давлат раҳбари томонидан маъқуллангани, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига (бачадон бўйни саратони келтириб чиқарувчи вирус) тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши кераклиги ҳақида ёзди.
“Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади” – деган С. Мирзиёева.
@shahnozxon
BY Shahnoza Soatova blogi
Share with your friend now:
tgoop.com/shahnozxon/4186