tgoop.com/shahnozxon/4190
Last Update:
Ўзбекистонлик оддий қишлоқ аёли "Дунёнинг 100 нафар аёли" рўйхатига кирди.
BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.
Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди.
Ёдингизда бўлса, бундан бирмунча вақт аввал Дилором Йўлдошева ҳақида "Матонат" номли фильм ишланган эди. Адлия вазирлиги, қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва ҳомийлар иштирокида амалга оширилган ушбу ижтимоий лойиҳа Дилором Йўлдошеванинг матонати ҳақида ҳикоя қилиш баробарида бу ҳаётда имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини кўрсатганди.
Дилором Йўдошеванинг матонати овозаси бир мамлакат чегарасидан чиқиб, бутун дунёга овоза бўлар экан, у орқали энди миллионлаб инсонларда рағбат ва шижоат пайдо бўлиши мумкин. Бир танишим айтганидек, "Ўзбекистон миллионлаб доллар сарфлаб қилиши мумкин бўлган реклама текинга тушди"!
Ўзбекистон ана шундай меҳнаткаш, иродали, матонатли, билимли, ҳунарманд ва қўли гул инсонлар юрти!!!
Дилором Йўлдошева ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни бу ерда томоша қилинг:
https://youtu.be/oTCyEmyI1jo
@shahnozxon
BY Shahnoza Soatova blogi
Share with your friend now:
tgoop.com/shahnozxon/4190