tgoop.com/shahnozxon/4211
Last Update:
Адлия вазирлиги сунъий интеллект бўйича муҳим лойиҳа — LexAI ни тақдимоти қилди.
Лойиҳани шахсан адлия вазири Акбар Тошқулов жамоатчиликка тақдим қилди.
LexAI нима?
LexAI – сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган платформа.
LexAI нима қила олади?
Ушбу платформада ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган ёрдамчи чат-бот, ҳужжатларни ҳуқуқшунос иштирокисиз, конструктор асосида мустақил тайёрлашга, экспертиза қилиб беришга, берилган кейсларга ҳуқуқий амалиётни таҳлил этиш асосида жавоб беришга мўлжалланган хизматлар жамланган.
Ҳозирда платформанинг ҳуқуқий масалаларга оид саволларга сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда онлайн жавоб беришга мўлжалланган чат-боти ишга туширилган.
Чат-бот нима қила олади?
- ҳуқуқий саволларга 24/7 режимида (lex.uz асосида) жавоб беради;
− жавоб манбасида тегишли ҳужжатнинг гипер ҳаволасини беради;
− овозли савол бериш мумкин ва унга овозли жавоб олиш мумкин;
− берилган жавобни аудио кўринишда тинглаш мумкин;
− чат-бот ўзини ўзи ўқитиш орқали такомиллашиб боради;
− сўровлар тарихини сақлайди;
− янги қонунчилик ҳужжатлари билан мунтазам янгиланади;
− исталган алоқа қурилмалари орқали фойдаланиш имконияти мавжуд.
Чат-ботнинг яратилишида ҳуқуқ ва АТ соҳасидаги тажрибали мутахассислар томонидан 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлар олиб борилди. Мазкур чат-ботда амалдаги 34 мингдан ортиқ норматив тусдаги ҳужжатлар, шунингдек, 604 млндан ортиқ белгилардан иборат билимлар базаси ўқитилди.
Мазкур чат-бот келгусида Call-марказларни автоматлаштириш, веб-сайтларда виртуал ёрдамчиларни яратиш имконини беради.
“LexAI” чат-боти – бу нафақат оддий технология, балки ҳаётимизни яхшилашга имконият.
Платформа ҳозирча ҳуқуқшунос-мутахассислар синовидан ўтмоқда, яқин вақтда кенг омма учун очилади.
Тадбир якунида Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди.
BY Shahnoza Soatova blogi
Share with your friend now:
tgoop.com/shahnozxon/4211