tgoop.com/sheriylahzalar/8976
Create:
Last Update:
Last Update:
#tavallud_kun
✍ Усмон Азим
🎙 Алишер Сабрий
☆ ☆ ☆
Ногоҳ салқин келди август сўнгида,
Ёмғир ёғиб ўтди бугун эрталаб.
Эрталаб сабрнинг кўзи ўнгида
Мен сенинг исмингни айтдим эркалаб.
Ногаҳон ўзгариш этдими таъсир,
Ё салқин хотиранг етди – билмадим.
Кўнглимни эрталаб этмадим таҳрир ―
Эркалаб исмингни айтдим. Йиғладим.
Тушундим ― тақдирнинг ишин юритган
Беюрак ройишлар ҳақлидир, ҳақли.
Ўйладим: Албатта, мени унутган!
Албатта, бахтлидир! Албатта, бахтли!
Асли бу мунг нечун? Тақдир ҳал бўлган.
Умрдан неча кун қолди? Билмадим.
Сенсиз ўлмоғимга қисматим кўнган...
Барибир йиғладим.
@sheriylahzalar
BY She’riy lahzalar
Share with your friend now:
tgoop.com/sheriylahzalar/8976