tgoop.com/sheriylahzalar/8979
Last Update:
#таржима
Лоиқ Шералидан
☆ ☆ ☆
Кеча ўқиб мактуботинг
Уйқум ўчди то саҳар пайт.
Дилда маҳшар қўпди, гўё
Келди бошимга қиёмат.
Айтиб эрдинг: “Хатларимга
Кўз югуртиб, ёқ ўшал он”.
Хатларингни ёқсам, э-воҳ,
Ўртанур дил, ўртанур жон.
Хатларингни ёқмадим, лек
Ёнди қалбим, тийнатим, ёр.
Бўлди менга айни дамдан
Ўтда куймоқ қисматим, ёр.
Сўнгги битган бир хатингда
Гўиё янграр васият
Интиҳо топмай дил ўти,
Интиҳо топмай муҳаббат.
Сўнгги битган бир хатингда
Эрди оҳангу наво ҳал.
Гўё келди бир қаро хат
Айрилиқ онидан аввал.
Дастлабки мактубингда
Кулди ёшлик ибтидоси.
Сўнгги битган мактубинг-да
Бўлди ёшлик интиҳоси.
Дастлабки мактубингда
Тўлди севги иштиёқи.
Сўнгги номангда ҳувайдо
Бўлди севги дарду доғи.
Дастлабки ул паёминг
Эрди севги саргузашти.
Сўнгги номанг бўлди бизга
Ишқ кетган ҳажр дашти.
Хатларингни, неки бўлса,
Сақладим кўксимда музмар.
Ҳам йироқ тутдим зиёндан
Бор-будимдай, мисли гавҳар.
Номаларда қолган аксинг,
Нолалардан ўрлаган хат.
Бебаҳо ул мактуботинг ―
Номаларким, ишқу ҳасрат!
Эндиликда кўксим ичра
Қолган ишқинг ёди, ҳайҳот:
Ул бири қўшқўллаб ургай,
Бошқаси айлар муножот.
Айтиб эрдинг: “Хатларимга
Кўз югуртиб, ёқ ўшал он”.
Номалар гар ёнса, ёнгай
Бу ярим дил, бу ярим жон.
Мен ўзим куйдим, етар шу,
Энди хатлар ёнмасин ҳеч.
Хотиротим мулкини то
Нурга кўмсин эртаю кеч.
Алишер Сабрий таржимаси
@aruz_arzi
BY She’riy lahzalar
Share with your friend now:
tgoop.com/sheriylahzalar/8979