SHERZODKULMATOV Telegram 244
МУНОСАБАТ

Мамлакатимизда кейинги йилларда таълим-тарбия тизимини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида, маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш долзарб вазифа этиб белгиланди.
Андижонда мактаб ўқувчиларини ҳарбий тайёргарлик учун сафарбарлигига жалб қилиниши умуман олганда ёмон эмас, лекин, мактабларда ўқув жараёни давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида олиб борилишини унутмаслик керак.
Бу каби ташаббуслар давлат таълим стандартларида ва ўқув режаларида кўзда тутилмаган. Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларини харбий хизматга тенглаштирилган тадбирларда иштирок этишининг концепция ва ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилиши, аниқ дастур ва харбий хизмат ўташнинг методологияси бўлмасдан, фақат маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббуси асосида амалга оширилиши ёшларни ҳарбий хизматга нисбатан муносабатига салбий таьсир қилиши мумкинлиги билан бир қаторда, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласида ҳам катта муаммолар юзага чиқиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Шу манода таълим олувчилар учун сифатли таълимни, тарбияни таъминлаш, уларнинг истеъдодини шакллантириш ва намоён этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги асосий ваколатларидан бири эканлигини унутмаган ҳолда, ёшларни мактабда ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбия қилишнинг методологиясини ишлаб чиқиш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш, режасиз ҳаракатлар билан қош қўяман деб кўз чиқармаслик керак.
Мазкур масала юзасидан шошмашошарликка йўл қўймасдан, таълим стандартлари ва мақсадларимизга уйғун ҳолда иш тутишга чақирамиз.

tgoop.com/sherzodkulmatov/244
Create:
Last Update:

BY Шерзод Кулматов

Share with your friend now:
tgoop.com/sherzodkulmatov/244

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Telegram is a leading cloud-based instant messages platform. It became popular in recent years for its privacy, speed, voice and video quality, and other unmatched features over its main competitor Whatsapp. Find your optimal posting schedule and stick to it. The peak posting times include 8 am, 6 pm, and 8 pm on social media. Try to publish serious stuff in the morning and leave less demanding content later in the day. In 2018, Telegram’s audience reached 200 million people, with 500,000 new users joining the messenger every day. It was launched for iOS on 14 August 2013 and Android on 20 October 2013. best-secure-messaging-apps-shutterstock-1892950018.jpg Select: Settings – Manage Channel – Administrators – Add administrator. From your list of subscribers, select the correct user. A new window will appear on the screen. Check the rights you’re willing to give to your administrator.
from us

Telegram Шерзод Кулматов
FROM American