THE_BAKIROO Telegram 6303
Боласи хусусий мактабга борадиган бойларга 149 млрд.сўмгача солиқ имтиёзи берилган

Ҳукуматимизнинг бойсеварлигига шубҳа йўқ. Бу ҳатто ижтимоий сиёсатда ҳам ярақлаб кўриниб туради.

Статагентлик билибми, билмайми, келишибми, келишмайми, эълон қилиб қўйган маълумотларга кўра, 2022/23-ўқув йили бошига хусусий мактабларда 45 927 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

2022 йил 1 апрелдан амал қиладиган имтиёзларга кўра, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар даромад солиғидан озод қилинган.

Бу хусусий мактабга берилган ҳар бир ўқувчи учун унинг ота-онасига бир ойда 360 000 сўм, бир ўқув йилида эса 3 240 000 сўмгача туҳфа этилади дегани. Ўқув йили бошига хусусий мактаблар ўқувчилари сони ҳисобга олинса, бойсевар ҳукуматимиз боласини хусусий мактабга бераётган бойларни қўллаш учун 149 млрд.сўмгача йўналтиргани маълум бўлади.

Мазкур суммага, айтайлик, вилоятларда ўртача 10 мактаб қурса бўлдаи.

Яна айтиш лозимки, ушбу имтиёз хусусий боғчаларга фарзандини бераётган бойларга ҳам таалуқли. Хусусий боғча билан қамралган болалар янада кўпроқ экани ҳисобга олинса, бойларнинг ижттмоий қўллови кўлами қандай эканини ўзингизга тасаввур этаверинг.

Ўзбекистон деганда бир тарафда кулбалар, бир тарафда саройларнигина эмас, бир тарафда йиртиқ доска ва бетон пол, чакка ўтаётган том, ҳандақ туалет, сувсиз ва совуқ мактабларни ва бир тарафда бассейн, теннис корти, уч маҳал овқат, ёруғ ва иссиқ хонали аудиторияларни ҳам тасаввур этиш керак. Ва бу маконда имтиёз олувчилар биринчи эмас, иккинчи гуруҳдагилар ҳисобланишади.

Тарихда бойлардан олиб камбағалларга тарқатадиган Робин Гуд деган афсонавий қаҳрамон бўлган. Бизнинг Ўзбекистонимизнинг қаҳрамонлари шартли Робин Бэд эса реал ҳаётимизда. Улар камбағалларни шилиб, қақшатиб, бойларга, ўзларининг синфий шерикларига тарқатишади.

tgoop.com/the_bakiroo/6303
Create:
Last Update:

BY bakiroo

Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/6303

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

The Standard Channel ‘Ban’ on Telegram bank east asia october 20 kowloon The group also hosted discussions on committing arson, Judge Hui said, including setting roadblocks on fire, hurling petrol bombs at police stations and teaching people to make such weapons. The conversation linked to arson went on for two to three months, Hui said. Write your hashtags in the language of your target audience.
from us

Telegram bakiroo
FROM American