tgoop.com/the_bakiroo/6434
Last Update:
Ҳар бир Ўзбекистонлик йўқ дейиши керак: Оқибатлар билан курашиш яширин иқтисодиётни қисқартирмайди
Солиқ қўмитасининг P2P-ўтказмаларини назоратга олиш ва маълумотларни жамлаш ҳаракатлари амалдаги қонунчилик нормаларини очиқчасига поймол қилиши, шунингдек қандай оқибатлар яратиши ҳақида батафсил мақола билан танишинг. Эринманг. Ўқинг. Уқинг.
“Банк сири тўғрисида”ги қонунга асосан, банклар мижозларининг операцияларига доир маълумотлар банк сири деб ҳисобланади. Қонуннинг 11-моддасига биноан, банк сирлари солиқ органларига банк мижозига солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда тақдим этилиши белгиланган. Яъни, солиқ солиш масаласига тааллуқли бўлмаган ҳолатларда солиқ органларига мижознинг операциялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга қонун йўл қўймайди.
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига асосан, тўлов ташкилотлари мижозларга хизмат кўрсатиш вақтида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши, учинчи шахсларга ошкор этилишига йўл қўймаслиги керак. Фақат “Банк сири тўғрисида”ги қонунда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
1 майдан эътиборан банкларнинг мобил иловалари ва тўлов тизимлари орқали амалга оширилган барча P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланишини қонунларга зид, деб ҳисоблаш мумкин.
BY bakiroo
![](https://photo2.tgoop.com/u/cdn4.cdn-telegram.org/file/hg28ZvR5lJ9WAkAbmAN02TreR7cj37bl8mSXoU2CRaXfj9oToF2gRJ4pN5HShtfv7jExvztcGsfAy1a_kZ3_aI7Mx3Wqs6TjeqAOdy0ovJrPrJncnYh9Zr8GOcX-JEtTYZRZUDBCYHSdu1Mlw0kZofxuNtXkFOKUyZeJR3TxXQCl4FPWGd6ldUOfKEFbqb3uqIXrVkzw_zkZVmW0SHp2LQhsxVTphtZ8gnMl_BqTY_OLrfx5VVjwed-el5Z87qsFsrJgyyrEf_Tj06c92s8lD-gOtk1AGWHSoUMnrv3LHbPxNB6_hlLOp5W07RYYQzWfQdpRYW1e1ODS0uf4w6pktw.jpg)
Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/6434