tgoop.com/the_bakiroo/8155
Last Update:
HUMO тўлов тизимининг бозор нархи сотувдаги банклардан қимматроқ
"Kap Depo" инвестиция компанияси HUMO тўлов тизимининг биринчи чоракдаги соф фойдаси қарийб 88 фоизга, 37,4 млрд.сўмгача ошганини маълум қилмоқда.
Bankers.uz эса HUMO тўлов тизимининг 2023 йилдаги соф фойдаси ҳам 2022 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўпроқ бўлиб, 114,5 млрд сўмни ташкил этганига эътибор қаратган.
Бошқача айтганда, HUMO тўлов тизими бўйнига ҳали триллионлаб қарзларни илишга улгуришмаган, капитал рентабеллиги 50%дан зиёд, кафолатланган ва ўсиб борувчи даромадларга эга. Асосийси, ҳали ўзбекистонликларники, ўғри олигархлар қўлига ўтиб кетмаган.
Турли жирканч ўйинлар қилинмай, барча хоҳловчиларни ҳеч бир чекловларсиз талабгорлар қаторига қўшиб, очиқ ва шаффоф савдога қўйилса, HUMO сотувдаги банклардан қимматроққа сотилиши мумкин.
Лекин буни арзонлаштириб ёки ёпиқ келишувларда текинга топшириш методичкаси билан ишлаётган Давактив истайдими?
Дарвоқе, HUMO акциядорлик жамиятига айлантирилиши керак. Белгиланган муддатга 1,5 ой вақт қолди.
BY bakiroo

Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/8155