tgoop.com/the_bakiroo/9053
Last Update:
2024 йилда Сўхга субсидияланган авиарейсларда учганлар борми?
3 йил аввал давлат бюджетидан 6,8 млрд.сўм сарфланиб қайта қурилган Сўх аэропортига Фарғонадан ҳар куни авиарейслар ташкил этилиши керак эди. Бу орада айнан шу мақсадларда ташкил этилган Humo Air авиакомпанияси илк рейсларини ҳам амалга оширган. Кейин бу авиарейс нима бўлди, билмадиму, лекин бир йил ўтмай, Humo Air'ни швейцариялик инвесторлар "хусусийлаштириб" олишди. Орадан яна бир йил ўтиб, Humo Air ички парвозларни тўхтатди, ҳатто сотилган чипталар пулини қайтариш ҳам муаммога айланди.
Бу авиакомпания фаолияти ҳақида ўтган 9 ойда бирон бир бошқа янгилик пайдо бўлмади.
Нима бўлгандаям, 2024 йилда Сўхга парвоз қилувчилар учун 5,7 млрд.сўмлик субсидия ўзлаштирилиши кутилмоқда экан. Тармоқда ёзишлари бўйича, киши бошига 50 минг сўмдан субсидия берилган бўлсаям, 114 минг йўловчи Сўхга ёки Сўхдан учган бўлиши керак.
Сиз бу йил Сўхга учдингизми?
BY bakiroo

Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/9053