tgoop.com/the_mutarjim/19516
Create:
Last Update:
Last Update:
Балиқ ва Худо ҳақида фикр
аквариум ичидан туриб
кузатаркан ташни жонивор.
шиша ортидаги дунёни
жаннат дея қилади хаёл.
фақат бир ўй таскин беради
гул қўшади ожиз ҳавасга.
фақат ўлсам тушаман кейин -
шиши ортидаги фирдавсга...
мени эса...
Худо деб ўйлар
ушоқ, емак ташлаганим-чун.
оч кунлари ибодат қилиб
мендан тилар саҳоват, сукун.
Фақат бошқа бир ҳақиқат бор
Сенга айтай балиғим, чида -
Сенинг Худоингнинг дунёси
сал каттароқ шиши ичида.
мен ҳам сендай фикр қиламан,
бу дунёдан кўнглим тўлмайди.
сенга қийин
шишалар аро
икки мартта ўлиб бўлмайди.
©️ Абдулазизхон Акрамов
BY Virtual 207
Share with your friend now:
tgoop.com/the_mutarjim/19516
