tgoop.com/times_officialuz/18405
Last Update:
Президен фармони билан депутатларга янги ваколатлар берилмоқда.
Фармонга биноан, 2025 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:
• туман (шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида ЯТТларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;
• солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллашга рухсат берилади.
Шунингдек, халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашлари:
• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш;
• норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш ваколатларини бериш ваколатига эга бўлади
BY Times.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/times_officialuz/18405