tgoop.com/umidaaziz/14713
Last Update:
Баъзи имкониятлар бой берилгач, дунёларингни фидо қилсанг ҳам қайта қўлга киритолмайсан. Алҳамдулиллаҳ, кириб келди нуридийдамиз, кўнглимизнинг қувончи, ўн бир ойнинг султони моҳирамазон. Ўттиз кунгина меҳмоним, лаҳзаларига жоним қурбонимни бир ойдан сўнг тополмаймиз. Баракоти, файз-у шукуҳи билан Аллоҳга етиб борган бўлади. Айрим яхшиликлар шунақа бўлади, вир этиб келиб, шув этиб ўтиб кетади. Баъзиларидан фойдаланиб қолсак, дунё талвасасига берилиб айримларини пайқамасдан бой бериб юборамиз.
Бу рамазон руҳимиз, қалбимизни озиқлантирсин, бизни Аллоҳ мурод қилган ҳолга айлантирсин, ҳайитга мушарраф бўлайлик, деб ният қиламиз. Балки биздан рози бўлган ўттиз кунлик карвонни кузатишга муваффақ бўлармиз. Эҳтимол бу рамазон баракотидан баҳраманд этар Аллоҳ бизни. Илм билан, ибодат ва гўзал хулқ билан ўтказадиган рамазон бўлар балки. Иншааллоҳ ниятларимиз амалларимизни безасин деймиз...
✍@umidaaziz
BY Yo'lovchi
Share with your friend now:
tgoop.com/umidaaziz/14713