tgoop.com/uzbprokuratura/58002
Last Update:
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йил бошидан ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 144,4 млрд. сўмлик 5 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Ижро ҳаракатлари натижасида 45 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиб, 3 мингга яқин ижро ҳужжатлари тамомланган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жами 42 та ижро ишлар бўйича 197,2 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 1 500 нафар фуқаролар фойдасига 45 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 115 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 25,5 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар фойдасига 48 000 та 1,2 трлн. сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 62 709 та 3,8 трлн. сўмлик ижро ишлари бўйича компенсация ундирув бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
BY Bosh prokuratura

Share with your friend now:
tgoop.com/uzbprokuratura/58002