tgoop.com/yuristkadr/11861
Last Update:
Адвокат судья устидан, судья адвокат устидан шикоят қилди, натижа эса...
Олий суд судьяси тараф (алоқадор) бўлган фуқаролик ишида қарама-қарши томондан қатнашган адвокат Алишер Маматов ўша судьянинг устидан судлар фаолиятига аралашув ҳусусида Судьялар олий кенгашига, Олий судга ва Олий суд малака ҳайъатига шикоят ёзган.
Ўз навбатида, бунга жавобан ҳалиги Олий суд судьяси ҳам адвокат томонидан унинг ишчанлик обрўсига зарар етказилганлиги бўйича Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссиясига шикоят киритган.
Натижа “ажойиб”.
Адвокатнинг айтишича, унинг Олий суд судьясига нисбатан киритган шикоятига юқорида турганлар ўз вақтида жавоб қайтармаган.
Судьянинг шикояти бўйича эса тезкор жараёнлар бошланиб кетган. Ҳамда кутилмаганда, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссияси ушбу адвокатга нисбатан унинг лицензиясини 6 ойга тўхтатиш бўйича судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилган (эслатиб ўтамиз, малака комиссияси ҳудудий палатага бўйсунмайдиган мустақил орган).
Масаланинг ачинарли томони шундаки, адвокатнинг судьяга нисбатан берган шикоятига вақтида реакция билдирилмаган бўлса, аксинча, айни шу судьянинг айни шу адвокат устидан берган шикоятига нисбатан ўта тезкор реакция билдирилибди. Бунинг устига адвокатнинг лицензиясини тўхтатишгача бўлган ҳаракатларга қараганда воқеалар ривожи ҳам адвокат устидан шикоят киритган судья истаганидек кетмоқда.
Менимча, судья ва адвокат ўртасидаги ушбу низода суддагилар ўз судьясини ўз услубида ҳимоя қилаётганга, бизникилар эса бу борада тескари ҳаракат қилаётганга ўхшамоқда.
Адвокатларни ҳушёрликка ва кўпроқ ўзимизникилардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз.
👉@yuristkadr
BY YURISTKADR
Share with your friend now:
tgoop.com/yuristkadr/11861