tgoop.com/yuristkadr/12253
Last Update:
❗️Бугуннинг энг зўр янгилиги: Палата ҳимоя қилолмаган адвокатни суд ҳимоя қилди.
Эсингизда бўлса, 2024 йил 8 апрель куни Олий суд судьяси билан мунозарага киришган адвокат Алишер Маматов устидан ўша судья Адвокатлар палатасига шикоят киритгани учун палатанинг Тошкент шаҳар бошқармаси Малака комиссияси адвокатнинг лицензиясини тўхтатиш ҳаракатига тушиб қолган эди.
Шундан кейин, Палатанинг Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссияси Тошкент шаҳар адлия бошқармасига тақдимнома киритган ва натижада шаҳар адлия бошқармаси Тошкент туманлараро маъмурий судига Алишер Маматовнинг лицензиясини тўхтатиш ҳақида ариза киритган эди.
Қарийб 2 ой давом этган суд жараёни ниҳоят бугун ўз ниҳоясига етди.
Тошкент туманлараро маъмурий суди раиси ўринбосари Дусмурод Тошев якунда дўстимиз - адвокат Алишер Маматов фойдасига қарор чиқарди.
Суд Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг адвокатнинг лицензиясини тўхтатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилди, аксинча, адвокат Алишер Маматовнинг Палата малака комиссияси йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши аризасини қаноатлантирди.
Судья Тошевга қойил! Адолат дегани мана бунақа бўлади.
👉@yuristkadr
BY YURISTKADR
Share with your friend now:
tgoop.com/yuristkadr/12253