tgoop.com/yuristkadr/13977
Last Update:
#dolzarb_mavzu
Аутстаффингни амалга ошириш кетма-кетлиги
Эслатиб ўтаман, аутстаффингда буюртмачи – қабул қилувчи деб, ижрочи эса – аутстаффер деб юритилади.
▪️Аутстаффинг жараёни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.
1. Буюртмачи, яъни қабул қилувчи ташкилот қўшимча ишчи кучига бўлган эхтиёжини ва керакли ишчи-ходимлар сонини аниқлайди ҳамда аутстаффинг хизматидан фойдаланиш бўйича аутстаффер ташкилотга таклиф (оферта) юборади.
2. Қабул қилувчи ва аутстаффер ўртасида аутстаффинг шартномаси тузилади.
3. Аутстаффер штатидаги ходимлардан қабул қилувчи ташкилотга юбориладиган ходимларнинг рўйҳатини тузади ва уларнинг меҳнат шартномасига уларни қабул қилувчи ташкилотга юбориш ҳақида қўшимча келишувлар тузади.
4. Шундан сўнг, аутстаффер ташкилот қабул қилувчи ташкилотга юқоридаги ходимларни етказиб беради. Аутстаффер ташкилот заруратга кўра, қабул қилувчи ташкилотда иш бошлаган ходимларнинг меҳнат шартномаси ва қўшимча келишув шартларига риоя этишини назорат қилади.
5. Қабул қилувчи ташкилот ходимларни қабул қилиб олади, уларни тегишли ишларга йўналтиради ҳамда ҳар ой давомида қабул қилинган ҳар бир ходим учун ишланган вақти ва иш ҳақи тўғрисида ҳисобот тузади. Шунингдек, аутстафферга хизматлар учун аутстаффинг шартномасида кўрсатилган шартлар асосида тўлов тўлаб боради.
6. Ўз навбатида аутстаффер ташкилот қабул қилувчи ташкилотда ишлаётган ходимларига ҳар ойда камида 2 мартадан иш ҳақи тўловларини тўлаб боради.
7. Аутстаффер ва қабул қилувчи ташкилот ўртадаги аутстаффинг шартномаси ижроси бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузади. Тўловлар бўйича хатлар ва талабномалар алмашиши мумкин. Ҳамда шартномага мувофиқ ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириб боради.
☝️Ушбу кетма-кетликни осмондан олмадик, бу Вазирлар Маҳкамасининг 706-сонли қарори билан белгиланган механизм.
P/S: Маълумот учун, аутстаффинг ҳақидаги постларимиз: биринчиси, иккинчиси ва учинчиси.
👉@yuristkadr
BY YURISTKADR
Share with your friend now:
tgoop.com/yuristkadr/13977