tgoop.com/yuristkadr/14004
Create:
Last Update:
Last Update:
Ички ишлар органи ходимига жорий йилда берилмаган таътилни кейинчалик бериш мумкин эмасми?
Орада бизга мана шундай савол келган эди.
Эътибор беринг, ПҚ-3413-сонли қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомнинг 111-бандига кўра:
➖“ходимларга ҳар йилги асосий таътил жорий календарь йили давомида берилмаган бўлса, ушбу таътил кейинги йилнинг биринчи чорагида берилиши лозим”.
Демак, ички ишлар ходимига жорий йилда берилмаган асосий меҳнат таътили “куйиб кетмайди”.
Бу таътил кейинги йилнинг биринчи чораги давомида албатта берилиши керак.
👉@yuristkadr
BY YURISTKADR
Share with your friend now:
tgoop.com/yuristkadr/14004