tgoop.com/yuristkadr/14016
Last Update:
Ҳақорат дейиш учун сўздан ташқари вазиятга ҳам қараш керак.
Ҳозирги кунда ҳақорат билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар сони кескин ошмоқда.
Қонунчилик бўйича ҳақорат қилиш деганда, бир шахс томонидан бошқа бир шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш тушунилади.
Яъни, одатда ҳақорат шахсга қарата унинг шаъни ва қадр қимматини камситишга қаратилган ҳақоратли сўзлар айтиши натижасида юзага келади. Ҳақорат қилганлик учун маъмурий, оғирроқ вазиятларда эса жиноий жавобгарлик белгиланган.
Лекин айтилган гап-сўзлар ҳақорат дея баҳоланиши учун сўздан ташқари ўша ҳақоратомуз сўз айтилган ўша вазият ҳам муҳим.
Масалан, “ифлос” деган сўз ҳақорат эканини биламиз, тўғрими?
Кимдир келиб сизга “хей, ифлос, тур йўқол!” деса, буни ўзингизга нисбатан камситиш сифатида ҳақорат деб қабул қилишингиз аниқ. Органга мурожаат қилсангиз, ҳалиги одамга маъмурий жазо қўллашади.
Лекин ҳар ойда чойхонада кўришадиган ва ҳар гапнинг бирида сўкинишиб гаплашадиган ўртоғингиз “вай иплооос, бормисан, нега кўринмайсан” деса бу нарса ҳақорат деб қабул қилинмаслиги мумкин.
Фарқини тушуняпсиз-а?
👉@yuristkadr
BY YURISTKADR
Share with your friend now:
tgoop.com/yuristkadr/14016