tgoop.com/yuristkadr/14178
Last Update:
Ҳозир Ўзбекистон бозорини хитойликлар эгаллаб олади, кейин ҳудудимизниям эгаллаб олишади деган гап-сўзлар тарқаляпти.
Айримлар буни хавотир билан қабул қилса, бошқалар Хитой бизнесларининг фаоллиги бозор учун фойдали бўлиши мумкинлигини айтяпти. Аслида Хитой бизнеслари дунёнинг кўплаб давлатларида ҳам тарқалган.
Оддий мисол, Хитой тадбиркорлари АҚШ бозорида ҳам кўп учрайди. АҚШда ҳам Хитой ресторанлари, дўконлари ва брендлари катта улушга эга.
Кўпчилик АҚШда кўплаб Осиё супермаркетлари борлигини, уларда Хитой маҳсулотлари сотилишини яхши билса керак. Ҳаттоки Америкада ҳам Temu'дан фаол фойдаланишади. Shein бренди эса аввалдан бор эди. Бундан ташқари, TikTok ва Huawei каби Хитой брендлари АҚШда сезиларли мавқега эга.
Нафақат АҚШ, балки Буюк Британия, Франция, Германия ва Канада каби давлатлар бозорида ҳам Хитой маҳсулотлари кенг тарқалган.
Хуллас, Хитойдек йирик мамлакат турли давлатлар бозорини бойитади, улар ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди.
Ҳозирги тарқалаётган гапларга келсак, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, 17-моддасида Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Унда чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкинлиги ёзиб қўйилган.
BY YURISTKADR
Share with your friend now:
tgoop.com/yuristkadr/14178