YURISTKADR Telegram 9741
Янги МКдаги сифатсиз таржима билан боғлиқ ғалати бир норма ҳақида.

Янги Меҳнат кодексида ходимлар зарарига ишлайдиган адолатсиз нормалар ҳам талайгина.

Масалан, бир неча касб ва лавозимда ишлаш, яъни ходимга қўшимча вазифа юклатиш масаласини олайлик. Ходим бир неча касб ёки лавозимда ишлаганда, яъни унга бошқа бўш лавозим вақтинча юклатилганда асосий масала нимада бўлади? Албатта, қўшимча иш ҳақи масаласида, бу аниқ.

Аслида, бундай ҳолатларда қўшимча лавозимни қабул қилиб олаётган ходимга қўшимча ҳақ тўланмаслигининг ўзи адолатсизликдир.

Бироқ, янги Меҳнат кодексининг 259-моддаси 2-қисмига кўра, “вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди” дейилган. Дастлаб биз бу қоидани штат бўйича лавозими ўринбосар бўлган ходимларга тегишли деб тушундик. Масалан, бошлиқ вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаси бошлиқ ўринбосарига тўғридан-тўғри тушади ва шу сабабли ҳам, бундай ҳолатларда ўринбосарга қўшимча ҳақ тўланмайди. Биз шундай тушундик.

Лекин, Меҳнат кодексининг 116-моддаси 6-қисмида мана бундай қоида фикримизни бироз ўзгартириб юборди:

вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди.

Узун ва бир қарашда тушуниш мураккаб қоида, шундай эмасми? Ҳуллас бу ерда, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятлари унинг штатдаги ўрнини босадиган ходим томонидан асосий ишидан ажралмаган ҳолда бажарилганлиги учун ўша ўрнини босувчи ходимдан розилик ҳам олинмаслиги, унга қўшимча ҳақ ҳам тўланмаслиги айтилмоқда. Бу ерда МК 259-моддадаги “ўринбосар” жумласи 116-моддада “унинг ўрнини босадиган” мазмунда кетган. Кейингисидаги умумийроқ мазмун аслида ходимлар фойдасига эмас, зарарига ишлайди.

Масалан, МК 259-моддада биз лавозими ўринбосар ҳисобланган ходимларни тушунсак, 116-моддада бунга нисбатан кенгроқ мазмунни тушуняпмиз. Мисол учун, ташкилотдаги бир бўлим: бу бўлимда бир нафар бўлим бошлиғи, бир нафар бош мутахассис, бир нафар етакчи мутахассис ва бир нафар 1-тоифали мутахассис бор. Бўлим низомида бўлим бошлиғи вақтинча бўлмаганда, бош мутахассис унинг ўрнини босувчи сифатида ўтади деб ёзиб қўйилади. 116-моддага асосан албатта. Ва шу тахлит давом этяпти: бош мутахассис вақтинча бўлмаса, етакчи мутахассис унинг ўрнини босувчи сифатида, етакчи бўлмаса эса, 1 тоифали мутахассис унинг ўрнини босувчи бўлиши бўлим низомида кўрсатилмоқда. Вазиятни кўряпсизми, агар иш берувчи бўлинмаларнинг низомларига ва ходимларнинг лавозим-йўриқномаларига "яхшилаб ишлов берса” бировга умуман қўшимча ҳақ тўламасдан қўшимча вазифа юклатиб ишлатиш имконига эга бўлади. Шаҳсан мен МК 116-модданинг мана шу қисмини ходимлар зарарига ишлайдиган адолатсиз норма деб қабул қилдим.

Аслида, Кодекснинг рус тилидаги матнига қарасангиз, ўзбек тилидагисига ўхшаб икки хил жумла эмас, 259-моддада ҳам, 116-модда ҳам битта“штатного заместителя”, яъни “штатдаги ўринбосари” жумласи кетган. Яъни, қонун лойиҳаси ташаббускорлари таржима масаласида мана шу жойида қовун туширишган. Кимнинг фойдасига дейсизми? Иш берувчиларнинг фойдасигада албатта.

Эҳҳе, ҳали бунга ўхшаш низо ва муаммо туғдирадиган нормалар ҳақида кўп гаплашамиз. Ҳали расмий шарҳлар масаласи ҳам кун тартибига чиқади, кўрасиз.

👉@yuristkadr

tgoop.com/yuristkadr/9741
Create:
Last Update:

BY YURISTKADR

Share with your friend now:
tgoop.com/yuristkadr/9741

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

2How to set up a Telegram channel? (A step-by-step tutorial) During the meeting with TSE Minister Edson Fachin, Perekopsky also mentioned the TSE channel on the platform as one of the firm's key success stories. Launched as part of the company's commitments to tackle the spread of fake news in Brazil, the verified channel has attracted more than 184,000 members in less than a month. Telegram is a leading cloud-based instant messages platform. It became popular in recent years for its privacy, speed, voice and video quality, and other unmatched features over its main competitor Whatsapp. In handing down the sentence yesterday, deputy judge Peter Hui Shiu-keung of the district court said that even if Ng did not post the messages, he cannot shirk responsibility as the owner and administrator of such a big group for allowing these messages that incite illegal behaviors to exist. The best encrypted messaging apps
from us

Telegram YURISTKADR
FROM American